English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо бўйича Осиё чемпионати ҳам бошқа муддатга қолдирилди
10:11 / 2020-04-08

Хавфлилиги бўйича бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус балоси туфайли Осиё ва жаҳон миқёсидаги мусобақалар аввалига март, апрель ва май ойларига кўчирилганди.


Хавфлилиги бўйича бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус балоси туфайли Осиё ва жаҳон миқёсидаги мусобақалар аввалига март, апрель ва май ойларига кўчирилганди. Бироқ мазкур касалликнинг тарқалиш ҳудуди ва даражаси камайиш ўрнига ортиб бораётганлиги ҳеч бир спорт турининг қачон бошланиш ва давом этиш масаласини ойдинлаштириш имкониятини бермаяпти.

Айтайлик, Ливаннинг Байрут шаҳрида Таэквондо бўйича XIV Осиё чемпионати аввалдан белгиланган тақвим бўйича 3-6 март кунлари ташкиллаштирилиши лозим эди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари спорт турнирини коронавирус туфайли 13-15 май кунларига кўчиришди. Турган гапки, бу сана ҳам мусобақа ўтказишга талабига жавоб бермади. Дундан кейингина Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунвон Чой апрель ва май ойларига белгиланган барча мусобақаларни кейинроқ муддатга суриш бўйича қарор қабул қилди.

Байрутда ўтиши лозим бўлган қитъа чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўрган ва мусобақада имкон қадар юқори натижаларни кўзлаётган эди. Сабаби, таэквондочиларимиз нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсидаги халқаро расмий мусобақаларда кучлилар қаторида тилга олинади.6 та олтин, 5 та кумуш ва 18 та бронза, жами 29 та медални қўлга киритишган.