Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадқиқотчи ёшлар Францияда стажировка ўтамоқда
18:20 / 2025-10-13

Шу кунларда Франция Республикасининг Клермон-ферран шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда мамлакатимиздан "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти жамоаси қатнашмоқда.

Маълумки, яқинда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ёш тадқиқотчи ва докторантлари ўртасида “Агроинновация ва ёшлар” кўрик-танлови ўтказилган эди. Унда ғолиб бўлган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти жамоаси тадқиқот йўналиши бўйича илғор хорижий мамлакатга стажировка ўташ учун йўлланма сертификати билан тақдирланди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган сафарда делегация аъзолари Франциянинг маҳаллий зот чорва молларини боқиб, гўшт, сут маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган фермалар, яйлов ерларининг бошқарув ҳолатлари билан танишди. 

Шунингдек, конференция доирасида қишлоқ хўжалиги ерларининг маҳсулдорлигини ошириш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш борасида фаолият юритувчи "Greencell” ташкилоти ўрганилиб, “Sommet de l’elevage” саммити бош директори Бенуа Делалуа билан учрашув бўлиб ўтди.

Гулноза Бобоева, ЎзА