Тадбиркорнинг тўйхонасини қўлга киритган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тадбиркорнинг тўйхонасини қўлга киритган шахсларнинг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
Жумладан фуқаро Э.Ж. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “T.G.” хусусий корхонаси раҳбари Д.К.нинг ишончига кириб, ушбу корхонани МЧЖ сифатида ўзининг номига 100 фоиз якка таъсисчи ва раҳбар сифатида қайта рўйхатдан ўтказишга эришиб, тадбиркорнинг тўйхонасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири