Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тадбиркор”нинг режаси амалга ошмади
10:13 / 2025-07-02

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан заргарлик буюмларини божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда, яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолати фош этилди.

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига 652-сонли “Бейнеу–Нукус” йўналишида йўловчи поездида Қозоғистон Республикасидан кириб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 6 турдаги 17 дона, оғирлиги 79,50 грамм бўлган қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар темир йўл орқали ҳаракатланганда эквиваленти 500 АҚШ доллари қийматидаги товарларни мамлакатимиз ҳудудига божсиз олиб киришлари мумкин. Қиймати ундан ортган товарларга нисбатан божхона тўловлари ундирилиши назарда тутилган.  

Юқорида аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири