English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг ноқонуний савдоси “пишмади”
18:56 / 2021-07-16

Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар фош этилди.

 Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.  

 Хабарда қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “K” МЧЖ ходими Ф.Н. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, харидорга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Ремдесса 100мг" дори воситасининг ҳар бир донасини 350 минг сўмдан ҳисоблаб, 500 донасини жами 175 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

 Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 Ш. Маматуропова, ЎзА