Тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракати 3 миллиард сўмлик зарарга сабаб бўлди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида якка тартибдаги тадбиркорга тегишли текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 78 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА