Тадбиркорнинг мулкини гаровга қўйиб, кредит маблағини ўзлаштирган “уддабурон”
“Q.R.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.А. “U.S.” масъулияти чекланган жамиятининг иссиқхона биносини уч ой муддатда гаровдан чиқариб беришга ваъда қилган ҳолда замонавий иссиқхона қуриш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,2 миллиард сўм кредит ажратилишига эришган.
Н.А. маблағларни бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилган ҳамда 167,6 миллион сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА