Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
18:52 / 2026-01-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган “Хасан Хусан Омад Барака” МЧЖ ишончли вакили Д.Т.Нишанбаевнинг Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган 5550-r/26-сонли шикоят аризаси келиб тушган.

Мурожаатда кўрсатилишича, тадбиркор Қурилиш бош бошқармаси Яккасарой туман бўлими архитектори томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари келишиб берилмаётганлигидан норозилиги маълум қилинган.

Мурожаатни ўрганиш давомида, Бизнес омбудсман девони ходимлари қонуний талабига асосан туман архитектори томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, ижобий хулоса берилган ҳолда тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган Қурилиш бош бошқармаси Яккасарой туман бўлими масъул ходимга нисбатан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ж.Бекмуҳаммедов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонининг 

Тошкент шаҳар шўъбаси етакчи инспектори