Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди
12:16 / 2025-11-14

Сирдарё вилоятидаги “Сумайя ҳамкор сервис” МЧЖ ва “Ўзйўлкўприк кластери Сирдарё филиали” давлат муассасаси ўртасида тузилган шартнома ижроси адлия аралашуви орқали таъминланди.

Шартнома бўйича МЧЖга тегишли диаметри 1480 мм бўлган 4 дона, ҳар бири 11 метрлик темир трубалар (умумий қиймати 119,6 миллион сўм) 2024 йил 31 декабрга қадар вақтинчалик сақлаш учун давлат муассасаси ихтиёрига топширилган эди. Аммо белгиланган муддат ўтганига қарамай, “Ўзйўлкўприк кластери Сирдарё филиали” шартнома мажбуриятини бажармай, трубаларни тадбиркорга қайтармади. Бу ҳолат МЧЖ фаолиятига салбий таъсир кўрсатди.

Тадбиркор ҳуқуқий ёрдам сўраб, Мирзаобод туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Ўрганишлар давомида аризада келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топди.

Қонун нормаларига кўра, ҳар икки тараф тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариши шарт. Шу асосда адлия бўлими тадбиркорни қўллаб, Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритди. Суд ишни ҳар томонлама кўриб чиқиб, давлат муассасасига темир трубаларни МЧЖ га асл ҳолатда қайтариш мажбуриятини юклади.

Натижада тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди, шартнома интизоми ва тадбиркорлик субъекти қонуний ҳимоя билан таъминланди.

Ғулом Примов, ЎзА