Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг 1,3 миллиард сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган филиал раҳбарининг кирдикорлари фош этилди
15:52 / 2021-10-29

Бугунги кунда мамлакатимизда фирибгарлик, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш каби ҳолатлар учраб турибди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.” қўшма корхонасининг Бухоро филиали раҳбари З.Ж. ўзига ишониб топширилган 1,3 миллиард сўмлик алкоголь ва салқин ичимликларни нақд пулга сотиб, пулларни корхона ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-торож қилгани аниқланди.  

 Филиал раҳбари ушбу пуллар ҳисобидан турмуш ўртоғи ва ўзининг номига 2 та “Damas”, “Toyota Hays” ва “Isuzu” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.  

 Яна бир ҳолатда Департаментнинг Нукус шаҳар ва Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда Қўнғирот туманида фаолият юритувчи “D.S.” хусусий корхонаси раҳбари А. фуқаро Ф.га 144 дона қалбаки акциз маркалар билан елимланган “Qarataw” номли алкоголь маҳсулотини 2,4 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 156 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.  

 Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА