Қашқадарё вилоятида тадбиркорни тегишли гувоҳномасиз, асоссиз текширган мансабдор шахс жазоланди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси шўъба мудири Ў.Турсунов тадбиркорларни текшириш бўйича махсус гувоҳномага эга бўлмаган. Аммо, мансабдор шунга қарамай, “THE BEST AGROXIM KLASTR” МЧЖда текширув ўтказиб, шу бўйича маълумотнома расмийлаштирган.
Текшириш натижалари электрон рўйхатга олиш ягона тизимига ҳам киритилмаган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси шўъба мудири Ў.Турсуновга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Миришкор тумани судининг қарорига кўра, Ў.Турсунов МЖтКнинг 2412-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилган.
Унга МЖтКнинг 2412-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари, яъни 9.800.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
М. Каримова, ЎзА