French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимояси
12:34 / 2025-12-05

Барча ташкилот ва муассасаларда, жамоаларда Бош қомусимизнинг 33 йиллигига бағишланган тадбирлар, давра суҳбати ва мулоқотлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси томонидан “Конституция – хусусий мулк ҳимояси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва саноат тараққиётининг асосий ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этган тадбирда Конституциямизда белгиланган мулк дахлсизлиги, ишбилармонлик муҳитини таъминлаш борасидаги нормаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар ўз аксини топган.  

Хусусан, Асосий қонунимизнинг 67-моддасида давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаши, тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.

Қайд этилганидек, Конституциямизда мустаҳкамланган хусусий мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик эркинлиги, иқтисодий тараққиёт асосларининг амалий ижроси аҳоли фаровонлиги, ҳудудлар ривожини таъминлашда муҳим ўрин тутади.  

Давра суҳбатида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш, рақобатни ривожлантириш ҳамда саноатнинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мавжуд муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, хусусий мулк ҳуқуқининг кафолатлари, тадбиркорлик фаолияти учун яратилаётган ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шароитларни кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва логистика инфратузилмаси имкониятларини яхшилаш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни янада соддалаштириш ва бизнес учун барақарор ва қулай муҳит яратиш борасидаги ишларни жадаллаштириш, тадбиркорликни қонуний асосда қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва рақобат муҳити яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА