French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди
14:43 / 2016-10-18

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Партия фаоллари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва дунёда “ўзбек модели” деб эътироф этилган тараққиёт стратегиясида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги алоҳида тамойил сифатида белгиланган, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясиНаманган вилояти кенгаши раиси, сенатор Солижон Мўминов. – Зеро, кучли иқтисодиёт мамлакат хавфсизлиги, ҳаёт фаровонлиги ва бошқа барча эзгу мақсадлар рўёбининг бош омилидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган ушбу фармон Биринчи Президентимиз белгилаб берган тараққиёт йўлининг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаб, иқтисодий ривожланиш истиқболларини янада кенгайтиради.

Мазкур ҳужжатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувларни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика самарадорлигини ошириш энг муҳим устувор йўналиш, давлат органларининг биринчи галдаги вазифаси сифатида белгилаб берилган. Фармонда белгиланган чора-тадбирлар ижроси, тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилиш, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг қатъий бажарилиши, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилиши устидан депутатлик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

– Фармонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик институтини ташкил этиш тавсия этилгани айни муддао бўлди, – дейди Мингбулоқ туманидаги “Ишонч” жамоа корхонаси раҳбари, тадбиркор Қорияхон Қодирова. – Ушбу янгилик тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш имконини беради.