Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар учун бизнес марафон
Юртимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, хусусан, ёшларнинг бизнес билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратишга ва уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги водий вилоятлари бўйлаб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар учун "Бизнес марафон" лойиҳасини ўтказмоқда.
Бизнес марафоннинг иккинчи куни Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилди.
[gallery-1968]
Лойиҳа спикерлари "Dekos.uz" асосчиси Ҳасан Мамасаидов, "Deli.uz" асосчиси Ҳусан Мамасаидов, "Нажот таълим" ўқув маркази асосчиси Темур Адҳамов, "Asaxiy.uz" онлайн дўкони асосчиси Фирузбек Аллаев ўз бизнесини қандай бошлаганликлари, тажриба ва иш жараёнидаги вазиятлар ҳақида сўзлаб, бизнесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида ёшларга ўз тавсияларини берди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА