Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорликка илк қадам
13:50 / 2024-06-15

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан O’zLiDeP Сирдарё вилояти ва Сайҳунобод тумани Кенгашлари ишчи ҳодимлари, депутатлар, туман Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида битирувчи ёшлар иштирокида “Тадбиркорликка илк қадам” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.  

Сайхунобод туманида 477 та фермер хўжалиги мавжуд. Уларда  мингдан зиёд ёшлар доимий ва мавсумий иш билан таъминланган. Қолаверса, 5 мингдан зиёд ёшлар томорқаларда меҳнат қилмоқда. Жорий йил тумандаги 500 гектар ер майдони ёшларга ажратилган. Ушбу ер майдонларига асосан полиз экинлари, буғдой, такрорий экинлардан мош, кунгабоқар ҳамда ошқовоқ етиштирилмоқда.

Тадбир иштирокчилари шундай ер эгаларидан бири Ш.Бобобеков фаолияти билан танишди. У ўзининг 5 нафар оила аьзолари билан бирга 2 гектар ердан унумли фойдаланмоқда. Бир гектарига тарвуз, қолган бир гектарига буғдой етиштириш орқали йилига ўртача 80 миллион сўмгача соф даромад кўришни мақсад қилган. Бундан ташқари, у мош етиштириш орқали қўшимча даромадга ҳам эга бўлмоқда.

Иштирокчиларда буғдой экиш билан шуғулланиб келаётган У.Рўзиевнинг фаолияти ҳам манзкур бўлди. У 4 гектар ер майдонида 4 нафар оила аъзолари билан 18 тонна буғдой олишни мақсад қилган. Такрорий экинга эса мош етиштириш ниятида. Йиллик даромади 70-90 миллион сўмни ташкид қилади.  

Тадбир иштирокчилари аҳолини даромадли қилиш мақсадида татбиқ этилаётган Сайхунобод тажрибаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам таништирилди. Фаол ёшларга партиянинг туман Кенгаши  томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ш. Суяров, ЎзА мухбири