Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектларининг манфаати қонун ҳимоясида
09:56 / 2021-03-30

Юртимизда иқтисодиётнинг қон томири ҳисобланмиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ва ҳимояси борасида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланмоқда, шу билан бир қаторда, уларнинг хўжалик фаолиятига назорат қилувчи идораларининг аралашувини кескин қисқартириш чоралари кўрилиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими яратилиши таъминланаяпти.

Бу борада Бизнес-омбудсманнинг Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Нурота туманида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи “Нурота Бурмаштех” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган қурилиш монтаж ишлари учун Нурота туман ҳокимлиги томонидан умумий қиймати 223,5 миллион сўм бўлган пул маблағлари тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан жамият манфаатини кўзлаб Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан корхона фойдасига белгиланган пул маблағи ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жорий йилнинг 1-чораги мобайнида 117 та мурожаатнинг 102 таси кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 49 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 52 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

– Мурожаатлар, ўрганишлар асосида тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат органларига 24 та таъсир чоралари, жумладан 1 та тақдимнома киритилиб унинг натижасида 5 нафар мансабдор шахсга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди, – дейди Бизнес-омбудсманнинг Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи етакчи инспектори Комилжон Кулиев. – Шунингдек, 1 та даъво аризаси, 1 та хулоса, 21 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқилиши учун судларга юборилиши таъминланди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, бу борада аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш соҳа ривожига хизмат қилади.

Абдували Бўриев, ЎзА