Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда солиқ органлари ўртасида низо келтириб чиқараётган ҳолатлар
17:08 / 2023-12-13

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этди.  

Жамоатчилик кенгашининг йиғилишларида тадбиркорлик соҳасида қабул қилиниши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тадбиркорларни қийнаётган муҳим масалаларни муҳокама қилиб бориш белгиланган. Хусусан, Жамоатчилик кенгашига тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш каби вазифалар юклатилган.  

Шунингдек, давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, илмий доиралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш масалалари ҳам жамоатчилик кенгашининг вазифаларидан ҳисобланади.  

Йиғилишда кўплаб тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Солиқ кодексининг 227-1-моддасида назарда тутилган жазо чораларини енгиллаштириш масаласи муҳокама қилинди.  

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари батафсил муҳокама қилинди ва якуний хулосаларни Президент Администрациясига ва Вазирлар маҳкамасига киритиш белгилаб олинди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА