French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектлари билан ҳуқуқий тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда
15:30 / 2024-09-18

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларига лицензия беришнинг талаб-шартлари, уларнинг бажарилиши ва назорати бўйича истеъмол ҳамда техник этил спирти ишлаб чиқарувчи шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Унда тадбиркорлик субъектларининг текшируви билан боғлиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, электрон ахборот тизими билан ишлаш тартиби, лицензия олишнинг талаб ва шартлари ҳамда унинг мониторинги, ишлаб чиқариш корхоналаридаги ҳисобга олиш воситалари мавжудлиги, маркировкалаш, маҳсулот сифати назорати каби йўналишларда тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда республикамизда жами 7 та истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи, 37 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 15 та узумни бирламчи қайта ишловчи, 24 та пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 2 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда 146 та алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

Тамаки маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланишда ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу хабарнома тадбиркорлик субъекти томонидан Инспекцияга онлайн «Лицензия» ахборот тизими орқали юборилади.

Ҳозирда тадбиркорлик субъектлари томонидан тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими орқали Инспекцияга жами 45 та хабарнома келиб тушган.

М.Қосимова, ЎзА