English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектлари асоссиз аралашувлардан ҳимоя қилинади
15:08 / 2026-01-08

Давлатимиз раҳбарининг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни камайтиришнинг янги механизми жорий этилмоқда.

Эндиликда 1 июлдан бошлаб айрим турдаги текширувлар махсус боди-камера орқали қайд этилган ҳолда ўтказилади. Хусусан, назорат қилувчи орган ходими тадбиркор ҳузурига келганда, жараённинг ҳар бир сонияси видеотасвирга олинади. Бу тартиб фармонда белгиланган 17 турдаги текширувларга тааллуқли.

Бу тадбиркор учун қандай афзалликлар беради? Бу тартиб тадбиркорлик субъектларини асоссиз аралашувлардан ҳимоя қилиш, назорат қилувчи орган ходимларининг масъулиятини ошириш ҳамда ҳар икки томоннинг қонун доирасида ҳаракат қилишини таъминлашга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА