Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқи тикланди
10:49 / 2026-01-22

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Адлия бўлими томонидан мурожаатчи “Амударётех” масъулияти чекланган жамиятининг қарзларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

–  Масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг мурожаатини ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам Амударё туман Ирригация бўлими билан 2022 йил 3 июнь куни маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги маълум бўлди, –  дейди Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Суҳроб Ҳайитбоев. – Мазкур шартномага асосан туман Ирригация бўлими “Амударётех” масъулияти чекланган жамиятига 171 миллион сўм тўлаб берилиши лозимлиги, лекин тўланиши керак бўлган вақт ўтиб кетганлигига қарамасдан шартнома шартларини бажармай келаётганлиги аниқланди.  

Мурожаат бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Натижада тадбиркорлик субъекти ҳуқуқи тикланди. Жавобгар ташкилотдан тегишли пул тадбиркорлик субъектига ундириб берилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири