Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган аёллар қўллаб-қувватланди
17:12 / 2021-04-01

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, ёшлар билан учрашди.

Президентимизнинг топшириғига асосан ишсиз, кўмакка муҳтож ва оғир шароитда яшаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга манзилли кўмак бериш борасида Андижон вилоятида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокими хўжаободлик аёллар билан мулоқотда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликка жалб этиш орқали даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Хўжаобод тумани аҳолисининг қарийб ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Мулоқотда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида туманда эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.  

[gallery-1852]

Маълумки, Хўжаободда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш анча ривожланган. Мазкур йўналишда жуда кўп корхоналар самарали фаолият юритмоқда, ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Ана шундан келиб чиқиб, опа-сингилларимиз бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришда ана шу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Жорий йилда маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларнинг аксарияти ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш, бунинг учун банкдан кредит олиш истагини билдирган.

Учрашув давомида вилоят ҳокими хотин-қизларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатларини шу ернинг ўзида ҳал этди. Ўз тадбиркорлигини бошлаш ва кенгайтириш орқали оилавий даромадини оширишни мақсад қилган 70 нафардан зиёд аёлга кредит маблағлари ҳисобидан нақд пул топширди.  

Шунингдек, вилоят ҳокими туман ёшлари билан учрашди. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури бўйича қилинган ишлар ҳамда режалар хусусида гапирди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, энг аввало, бандлигини таъминлаш орқали ўз даромадларига эга бўлишлари учун зарур барча ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. Хўжаободлик йигит-қизларнинг тадбиркорлик, деҳқончилик ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалари билан танишди

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА