French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқлари устуворлиги амалда таъминланмоқда
13:50 / 2023-11-27

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Янгиланган Конституциянинг 67-моддасига мувофиқ, давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.  

Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ, ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.  

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.  

Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.  

Кўриниб турибдики, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимояси конституциявий асосда кенгайди ва янада мустаҳкамланди.  

Эски таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлик масаласига қисқача тўхталиб ўтилган, фақат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатланиши ўз ифодасини топган эди.  

Бош қомусимизда илк бор қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, мулк дахлсизлиги, бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратишни давлат ўзига аниқ мажбурият қилиб олгани соҳага бўлган эътибор натижасидир.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 15 ноябрдаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Жумладан, унда аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этиш мақсадида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.  

Тадбиркорларнинг қонун ҳужжатларида кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоясини амалда таъминлаш, Президентимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўйилаётган талабларни бажариш борасида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Энг аввало, ҳуқуқлари бузилаётган ва Бизнес омбудсманга мурожаат қилаётган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Бизнес омбудсманга Шеробод туманида фаолият юритувчи “Shohsanam termiz” масъулияти чекланган жамияти дебитор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш масаласида мурожаат қилди.  

Мазкур жамият “Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 25 январда қиймати 825 миллион 250 минг сўм бўлган шартнома тузилган.  

“Shohsanam termiz” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасига жами бўлиб 230 миллион сўмлик “шебен” ва “қурилиш қуми” маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилган.  

Шундай бўлсада жавобгар томонидан мавжуд тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.  

Томонлар ўртасида 2022 йил 31 декабрь ҳолатига расмийлаштирилган солиштирма далолатномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 180 миллион сўм маблағ тўланмаган қарздорлиги мавжуд бўлган.  

“Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасига бир неча маротаба қилинган мурожаатларга қарамасдан қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли Вакил томонидан тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судга даъво ариза киритилди.  

Натижада Термиз туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан тадбиркор фойдасига 180 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди.  

Тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.  

Алишер Холиқов,

Бизнес омбудсман девони етакчи инспектори.

ЎзА