Тадбиркорларнинг мулкини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
"A.G." масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо дўкони сотувчилари Ф.Н ва бошқалар ўзларининг жавобгарлигидаги 501,1 миллион сўмлик салқин ичимлик ва алкоголь маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Шу каби "M.L." масъулияти чекланган жамияти шаклидаги лизинг компанияси менежери Д.Ш. мижозлар томонидан тўланган жами 270 миллион сўм нақд пулни ҳисоб-рақамга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА