Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг муаммоси вилоят прокурори назоратида
13:04 / 2021-03-24

Бухоро вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Маҳмуд Истамов Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудида тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг вилоят бўйича масъул ходими, божхона, солиқ ва бошқа йигирмадан ортиқ тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган муаммоларига ечим изланди.  

Тадбирда 25 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг муаммолари ўрганилди. Ўн нафар тадбиркорнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди. Қолган мурожаатлар вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

Зариф Комилов,  ЎзА