English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг маблағини ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:25 / 2023-01-13

Фуқаро Н.С. “F.S." масъулияти чекланган жамиятида ёлланма ҳисобчи бўлиб ишлаб келган. У ўзига бириктирилган электрон банк калитидан фойдаланиб, корхона ҳисоб-рақамидаги 980 миллион сўмни ўзининг пластик картасига гўёки бухгалтерия хизматлари учун, деб ўтказиб олган.

Маблағни ким ўзлаштиргани Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “E.S." масъулияти чекланган жамияти ва “E.I.» масъулияти чекланган жамиятида омбор мудири Ф.Р. ушбу корхонага тегишли 215,1 миллион сўмлик хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, талон-торож қилган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “C-T.» масъулияти чекланган жамияти савдо менежери А.Т. 49 нафар фуқаронинг сайёҳлик йўлланмаси учун тўланган 207,2 миллион сўм нақд пулни кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.K.» масъулияти чекланган жамиятининг Уйчи тумани филиали раҳбари У.Х. ва кассири О.А. корхонанинг маиший техника маҳсулотларини сотувидан тушган 109,4 миллион сўм маблағни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Департамент матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

ЎзА