Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари ва мурожаатлари кўриб чиқилди
12:32 / 2026-01-24

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) А.Бўриев ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлиги масъуллари самарқандлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув тадбиркорларнинг муаммолари ва уларнинг фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш, янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган долзарб масалалар ва тўсиқлар юзасидан бевосита мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Истиқболли бизнес лойиҳалар ва соҳани ривожлантиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг банк, солиқ, қурилиш, мажбурий ижро бюроси, кадастр ва коммунал идоралар билан 50 га яқин мурожаати тингланиб, уларни қонуний ва тезкор ҳал этиш бўйича масъул шахсларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, тадбиркорларга солиқ, банк ва бошқа соҳалар бўйича қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА