Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги тоифаси ошмоқда
18:51 / 2024-05-28

Бухорода 2 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти барқарорлик рейтингининг юқори тоифасида фаолият кўрсатмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар барқарорлик рейтингидан келиб чиққан ҳолда берилади. 

Бугунги кунда вилоятдаги корхоналарнинг 4 700 га яқини ўрта тоифада, 18 000 дан ортиғи қониқарли ҳамда 11 435 та юридик шахс қуйи тоифадаги субъектлар қаторига киради. Шу боис, вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига юқори тоифага эришиш ҳамда берилаётган енгилликлардан фойдаланиш йўлларини мунтазам тушунтириб келмоқда. Бунинг натижасида жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 250 дан ортиқ корхона барқарорлик рейтингида юқори тоифага кўтарилиб олди. 

Когон туманидаги қурилишда ишлатиладиган металларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Metal Komplekt Bukhara” корхонаси айни пайтда барқарорлик рейтингида ўрта тоифада (79 балл) фаолият юритмоқда. Вилоят солиқ бошқармаси масъул ходимлари мазкур корхонада бўлиб, уларга юқори тоифага ўтиш ва бунинг учун фаолиятларидаги айрим камчиликларни бартараф этиш йўлларини тушунтирди. 

– Камчиликларимизни солиқ хизмати ходимлари келиб тушунтиргандан сўнг биз рейтинг доирасида белгиланган мезонлар асосида фаолият юритиб корхонамизни юқори тоифага олиб чиқиш ва шу орқали белгиланган имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, – дейди жамият бош ҳисобчиси Собира Жумаева. –Айниқса, электрон ҳисобварақ фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатлардан кечикиб тақдим этаётганлигимиз ҳам рейтингдаги улушимизни оширишга таъсир қилаётган экан. Бугунги учрашувда биз солиқ хизмати ходимларидан фаолиятимизга оид бошқа масалаларда ҳам керакли маслаҳатларни олдик. Бу ўз-ўзидан солиқ хизмати органлари фаолияти тубдан ўзгариб, уларнинг чиндан ҳам тадбиркорларга кўмакчи бўлаётганини ҳис қилдик. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири