French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг 548,5 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган фирибгарлар фош этилди
09:23 / 2021-10-15

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.М. ва бошқалар тумандаги “D.” МЧЖ ҳамда “M.” оилавий корхонасини бошқарган даврида Тошкент шаҳридаги “D.”ва “P.” МЧЖлар ҳамда “E.” хусусий корхонасининг 548,5 млн сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари, шунингдек, фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унинг номига юқоридаги субъектлардан 171 млн сўмлик мебель жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштириб, маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА