Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси акциядорлик жамияти шаклидаги компанияга айлантирилмоқда
11:02 / 2023-11-16

Тадбиркорликнинг асосини молиявий манбалар ташкил қилади. Бошқача айтганда харажатсиз ҳаракат нолга тенг. Ҳар бир тадбиркор борки, ўз бизнесини ривожлантириш учун унга пул керак.

Давлат учун тадбиркорлар қанча ривожланса ва йириклашса, шунча яхши. Шу сабабли мамлакатимизда тадбиркорларни молиявий манба билан таъминлаш асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси айнан шу мақсадларда ташкил қилинган эди.  

Жамғарма орқали ўтган давр мобайнида 3,1 трлн. сўм маблағ тадбиркорларнинг кредит фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун ажратилган.  

Эндиликда Президент фармони билан мазкур жамғарма акциядорлик жамияти шаклидаги компанияга айлантирилмоқда.  

Барча харажатларни бюджет зиммасига юклаш ҳам нотўғри. Сабаби бюджет пули – энг аввало, халқнинг пули дегани. Шу сабабли компаниянинг фаолияти эндиликда бизнесга йўналтирилади, ўзи пул топишни, даромад қилишни бошлайди. Топилган маблағларни эса яна тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфлайди.  

Фармон натижасида 2027 йил якунига қадар компания ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади.  

 

ЎзА