Нуфузли брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувлар жорий қилинади.
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилиши ҳақида маълумот берилди.
Бу хабар ишбилармонларга ёқиб тушиши табиий. Чунки эндиликда тадбиркорларга машҳур брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун, маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан, барча хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/A8AaQ0xONj0" title="Tadbirkorlarga sertifikatlash xarajatlari qoplab beriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Маҳсулотини камида 30 фоизини бренд остида ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга эса хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади.
Бундан ташқари, йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.
М.Мадаминова, А.Алижонов (видео), ЎзА