Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга ўзгаришлар ҳақида тушунча берилмоқда
20:39 / 2024-02-01

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш янги иш ўринлари яратиш, аҳолини бандлиги ва турмуш даражаси ошиб бормоқда.

Табиркорликни ривожлантиришда ишбилармоннинг ҳаракати билан иш битмайди. Бунда, албатта, давлатни ўрни ва роли бўлиши керак. Шундагина, мазкур йўналишдаги муаммолар ўз ечими топади. 

Наманганда мамлакатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан табиркорлик субъектлари вакилларига тарғибот тадбирлари амалга ошрилмоқда.

Мазкур учрашувлар ҳозиргача вилоятнинг 10 та туманида ўтказилиб, уларда иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар моҳияти етказилди.
– Бугун тадбиркорман, юртга фойда келтираман, деган инсоннинг замони, – дейди мулоқот қатнашчиларидан бири “Мададкор таъминот” хусусий корхонаси раҳбари Баҳодир Асадов. – Президентимиз ташаббуси билан биз ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини ҳис этиб турибмиз. Хусусан, шу йилнинг февраль ойидан тадбиркорлик рейтинги жорий этилиши ана шу ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Қолаверса, тадбиркорлардан олинадиган ҳисобот ва статистик маълумотлар қисқартирилганлиги ва қатор енгилликлар берилаётганидан хурсанд бўлдик. Мулоқотда биз тадбиркорлар солиқ ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар, тадбиркорлик борасидаги имтиёзлар ҳақида жуда кўп фойдали маълумотлар олдик.

Бу каби учрашув ва мулоқотлар Бизнес-Омбудсман вакиллиги томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши белгиланган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.