French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга кўмак бериладиган бўлди
18:10 / 2025-05-19

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевнинг Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманлари тадбиркорларини қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлари бўйича сайёр қабули уюштирилди.

Жўқорғи Кенгес Раиси дастлаб бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида яратилган имкониятларни кенг тарзда таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 13 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш–2-фаза” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, янги корхоналарни ташкил этиш ёки мавжуд корхоналар салоҳиятини кенгайтириш, кичик бизнес субъектлари учун молиявий ва номолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, қишлоқдаги ёшлар ва аёлларни бизнесга кенг жалб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарор Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларида амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик фаолияти ёпилиш арафасига келиб қолган мўйноқлик Нодира Салтиковага айнан ушбу қарорда кўрсатилган имтиёз асосида яна имконият бериладиган бўлди.

–Қабулда имтиёзли кредит олиш юзасидан мурожаат қилдим. Менга 17 фоиздан кредит ҳамда юқоридаги қарор асосида аёллар тадбиркорлиги учун кичик грант бериладиган бўлди. Бундан жуда ҳам хурсандман, –дейди Нодира Салтикова.

Шуманайлик тадбиркор Айназар Асқаровнинг завод қуриш учун акциондан ер ажратиб бериш юзасидан билдирган мурожаати масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди. 

Қабулда асосан тадбиркорликни ривожлантириш борасида дуч келинаётган муаммолар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини ажратиш, бюрократик тўсиқлар, ишлаб чиқариш ва уни кенгайтириш бўйича мурожаатлар билдирилди.

Ушбу мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, вақт талаб этиладиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири