Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга кенг имкониятлар
17:35 / 2016-01-26

Қаршида Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Қаршида Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси мутахассислари, корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш механизмини соддалаштириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали тадбиркорлар ва ишбилармонларга кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида қатор солиқ ва мажбурий тўловлар ставкалари пасайтирилиб, имтиёзлар муддати узайтирилди. Бундай ўзгаришларга мувофиқ, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йилдаги 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди. Шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси ҳам бир фоиз пасайтирилиб, 5 фоиз қилиб белгиланди. Ягона солиқ тўлов ставкасининг бу тарзда камайиши ҳисобига вилоятдаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ихтиёрида бир миллиард сўмга яқин маблағ қолади ва бу янги иш ўринлари ташкил этиш, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имкониятини яратади.

– Жисмоний шахслар даромадларига солиқ юкини пасайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 2015 йилдаги 8,5 фоиздан бир фоиз камайтирилиб, 7,5 фоиз қилиб белгиланди, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Худойберди Холбоев. – Бу вилоятда 37,4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ишчи-хизматчилар ихтиёрида қолиши имкониятини беради. Харажатларнинг бу каби кескин пасайиши янги иш ўринлари ташкил этиш ва ишчилар сонининг ошишига хизмат қилади.

Семинарда тадбиркорлар ва бошқа солиқ тўловчилар учун яратилган қўшимча қулайликлар, жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар юкини камайтириш борасидаги барча янгиликлар, коллеж битирувчилари учун белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам сўз юритилди.