Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қурилмалари беғараз ёрдам сифатида топширилди
10:36 / 2021-05-07

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида сурхондарёлик бир гуруҳ тадбиркорларга янги лойиҳаларни ишга тушириш ёки мавжудларини кенгайтириш учун технологик қурилмалар топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда бандлик ва меҳнат муносабатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлари, Савдо-саноат палатаси, вилоят ҳокимлиги масъуллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Кичик ва ўрта бизнес вакилларига беғараз ёрдам сифатида 57 дона ишлаб чиқариш қурилмаси ва махсус ускуналар топширилди. Ушбу тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш натижасида Сурхондарё вилоятида аёллар ва ёшлар учун 36 та янги иш ўрни ташкил этилиб, 18 нафар аёл ва ёшларга замонавий касб-ҳунарларни ўрганиши ҳамда тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш имконияти яратилади.

– Россия Федерацияси ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган мазкур қўшма лойиҳа доирасида ҳамда Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида 34 нафар тадбиркор қиймати қарийб 1 миллиард 177 миллион сўмлик 323 та замонавий тикув ва ИТ асбоб-ускуна, мебель ва жиҳозлар билан таъминланди, — деди “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” лойиҳасининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича ассистенти Беҳзод Умаров. – Ушбу ташаббусларни амалга ошириш натижасида 187 та янги иш ўрни яратилади. 159 нафар аёллар ва ёшларга иш топиш ва даромад олиш имкониятини кенгайтириш шароити яратилади.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар беғараз ёрдам сифатида тақдим этилаётган қурилмаларни олиш учун махсус танлов асосида саралаб олиниб, маркетинг, молиявий менежмент ва ижтимоий кўникмалар бўйича тўрт ҳафталик онлайн ўқув машғулотида ўқитилди.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА