Тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача микрокредит берилади
Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.
Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.
Ҳукумат қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Эндиликда микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш), шу жумладан, ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек, айланма маблағларни тўлдиришга берилади.
Микрокредитлар тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналарга), деҳқон ва фермер хўжаликларига 24 ойгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади. Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.