Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга экологик вазиятни яхшилаш бўйича тушунтириш берилди
09:17 / 2025-11-27

Фармон ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Палата мутахассислари қурилиш объектлари, саноат корхоналари ва иссиқхоналарда бўлиб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган тушунтириш тадбирларини амалга оширмоқда.

Тадбиркорларга фармоннинг мазмун-моҳияти, экологик талаблар ва уларни бажариш зарурияти атрофлича тушунтирилмоқда. Бунда, пойтахт ҳавосининг бугунги ҳолати ва унинг аҳоли саломатлигига таъсири, саноат корхоналари чиқиндиларини меъёрда сақлаш, иссиқхоналарда мазут ва шина каби зарарли материалларни ёқишни тўхтатиш, шунингдек, қурилиш майдонларида чанг тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Палата ахборот беришича, тадбиркорлар ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватламоқда. Қатор қурилиш ва саноат объектларида экология талабларига жавоб берадиган технологиялар жорий этилмоқда. Бу эса пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишлар амалиётда самара бераётганини кўрсатади.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА