Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга божхона тўловларидан қарийб 357 миллиард сўм имтиёз берилди
16:12 / 2021-06-15

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан жорий йилнинг 5 ойи мобайнида 20 минг 439 та божхона юк декларацияси расмийлаштирилиб, улар бўйича 763,6 миллиард сўмлик божхона тўлови давлат бюджетига ўтказилди.

– Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга божхона тўловларидан 356,9 миллиард сўмлик имтиёзлар берилди, – дейди «Чуқурсой» божхона пости инспектори Иззатбек Сирожиддинов. – Шунингдек, мазкур божхона постида 4 мингдан ортиқ божхона кўриги ўтказилиб, 49 та ҳолатда 18,5 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланган ва улар бўйича 1 триллион 292 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 24 фоизи қизил, 53 фоизи сариқ ҳамда 23 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган қулайликлар тадбиркорлар, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

 

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА