Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга 400 минг евро кредит ажратилади
12:18 / 2021-10-01

Ўзбекистон ва Германия тараққиёт банки (KfW) ўртасида “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди.

Ўзбекистон иқтисодий форумида халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматлар, йирик банклар ва инвесторлар, консалтинг ва аудит фирмалари вакиллари иштирок этмоқда.

Форум доирасида Германия тараққиёт банки (KfW) иштирокида «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди.

Битимга кўра, тадбиркорларга 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 400 минг евро эквивалентига тенг бўлган миқдоргача кредит ажратилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, кредит тақдим этиш шартлари қуйидагилардан иборат: хусусан, кредит ҳажми 26,8 миллион евро, грант ҳажми 3 миллион евро;

ставкаси 2 фоиздан,

муддати 30 йил, имтиёзли даври 10 йилдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, кредит маблағлари иқтисодиётнинг барча соҳалари, шу жумладан, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, қишлоқ тадбиркорлиги ва бошқа йўналишларда барча тадбиркорлар учун ажратилади.

UZAIFSA 3 миллион евро грант маблағларини дастур доирасида консультант томонидан амалга ошириладиган хизматларни молиялаштириш учун ажратади («Қўшимча чора-тадбирлар» компоненти).

«Қўшимча чора-тадбирлар» компонентини амалга ошириш учун КfW томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган дастлабки танлов ва халқаро очиқ тендер асосида мустақил малакали консультант жалб қилинган.

Шунингдек, лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилиши (Германия тараққиёт банки шартларига асосан Тошкент шахридан ташқари) ҳамда кредит маблағлари қишлоқ ҳудудларида жойлашган ташаббускорларнинг иқтисодиётнинг барча соҳалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги сублойиҳаларини молиялаштириш учун тақдим этилади.

Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорларига кредит маблағлари қуйидаги шартлар асосида ажратилиши режалаштирилган:

- Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорларига кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси валютасида ажратилади ва кредит маблағларининг фоиз ставкалари тижорат банкларининг ички сиёсатидан келиб чиққан ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан келишилган ҳолда белгиланади;

- Кредит маблағлари лойиҳа ташаббускорларига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 400 минг евро эквивалентига тенг бўлган миқдоргача ажратилади.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА