Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга 19,6 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилган
14:33 / 2024-03-14

“Тадбиркорлар виртуал офиси” - тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш имкониятига эга бўлган платформадир.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди. Мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.    

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълумотига кўра, ўтган давр мобайнида «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга 19,6 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилган.    

Шунингдек, тадбиркорларга 10,3 миллиард сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммаларининг қайтарилиши ва 3,7 миллиард сўм пул маблағи ундирилишида ёрдам кўрсатилган.    

   

Гулноза Бобоева,  

ЎзА