Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар янги лойиҳалар учун саноат зонасини етарли қувватда электр билан таъминлаш ва сув тозалаш иншооти қуриб беришни сўрамоқда
17:28 / 2025-12-02

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги 510 миллион долларлик 30 та лойиҳа ҳисобига 10 мингга яқин одамнинг бандлиги таъминланди. Бу ерда яна 540 миллион долларлик лойиҳалар жадал кетмоқда.  

Тадбиркорлар янги лойиҳалар учун саноат зонасини етарли қувватда электр билан таъминлаш ва сув тозалаш иншооти қуриб беришни сўрамоқда.  

Энергетика вазирлигига бу ерга 40 километр юқори кучланишли тармоқ тортиб келиб, 40 мегаваттли подстанция қуриш топширилди.  

2026 йил саноат зоналари инфратузилмасини ривожлантириш дастурида “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида сув тозалаш иншооти қуриш учун 100 миллиард сўм назарда тутиш вазифаси қўйилди.  

Илгари вилоятнинг электр таъминоти тўлиқ Ширин ГЭСи ҳисобидан бўлган. Ўтган йили “Masdar” компанияси Ғаллаоролда 220 мегаваттли қуёш станциясини ишга туширди.  

Президентимиз бу ишларни жадал давом эттириб, хитойлик ҳамкорлар билан жорий йил 200 мегаватт, кейинги йил 300 мегаваттли қувватлар яратилишини таъкидлади. Бунга қўшимча 30 мегаваттли 150 та кичик ва мини ГЭСлар ишга туширилади.  

ЎзА