Тадбиркорлар ва суд ҳокимияти вакиллари очиқ мулоқот қилди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов, туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент шаҳар бўлими раҳбари Фарҳод Аҳмедов, Олий суд раиси ўринбосари ва суд раислари, ҳоким ўринбосарлари, шунингдек, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтди. Унда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, инвесторлар учун қулай ва шаффоф муҳит яратиш, суд-ҳуқуқ тизими билан бизнес вакиллари ўртасидаги самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, амалий натижаларга эришиш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

М.Қосимова, ЎзА