Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар учун семинар
18:26 / 2017-03-03

Наманганда “GS1 Халқаро стандартлар тизими, тушунчаси ва унинг афзалликлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Наманганда “GS1 Халқаро стандартлар тизими, тушунчаси ва унинг афзалликлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

GS1 Uzbekistan уюшмаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таълим муассасаларининг тегишли мутахассислари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда озиқ-овқат, кимё, фармацевтика саноати ва бошқа ишлаб чиқариш соҳалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, товар ишлаб чиқарувчилар иқтисодий салоҳиятини ошириш, товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, ҳалқаро стандартлар бўйича махсулот ишлаб чиқаришга эришишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида иқтисодий ривожланишнинг икки муҳим омили – импорт ва экспорт ҳажми ўртасидаги тафовутга танқидий баҳо берилди, – дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Қобилжон Жамолов. – Мазкур омиллар ташқи бозор муносабатлари ва унда давлатимизнинг тутган ўрни билан, бу эса, ўз навбатида, ишбилармонларимиз томонидан таклиф қилинаётган товар ёки хизматнинг сифати билан бевосита боғлиқ. Бугун мамлакатимизда тадбиркорлик равнақи йўлида кенг имконият ва имтиёзлар яратилган бўлиб, тадбиркорлардан улардан тўғри ва самарали фойдаланиш талаб этилади, холос. Ушбу семинардан кўзланган мақсад тадбиркорларимизга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларни халқаро штрих кодлар билан тамғалаш ва товарларнинг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан халқаро стандартларни кенг жорий этиш, шунингдек, турли товарларга таъсис этилган штрих кодларнинг тамғаланишидаги меъёрий тартиб-қоидалар юзасидан тушунча ва амалий кўмак беришдир.

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган штрихли кодлаш тизими EAN халқаро товар рақамлаш тизими доирасида ишлаб чиқилган. Тизим миллий ва халқаро кодлаш тизимининг мос келишини ҳамда ахборот алмашиш учун ягона тилни таъминлайди. EAN штрихли кодларидан фойдаланиш устидан назорат GS1 Uzbekistan уюшмаси ва "Ўзстандарт" aгентлиги “Штрихли кодлаш маркази” томонидан биргаликда амалга оширилади.

Семинар иштирокчиларига юртимиздаги GS1–халқаро автоматик идентификациялаш ва маҳсулотларни рақамлаш тизимидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, бу тизимнинг стандарт ва ечимларига штрихли кодлаш, маълумотларни электрон узатиш ва синхронлаштириш, радиочастотали идентификациялаш бўйича, шунингдек, ишлаб чиқарилган товар ва махсулотларни штрихли кодлаш, штрих кодланган маҳсулотларнинг савдо жараёнларидаги, эспорт қилишдаги ва омборхона ҳисобини юритишдаги афзалликлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.