Тадбиркорлар учун ўқув-семинари ташкил этилди
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан иштирокчиларга фармоннинг асосий қоидалари, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва Бизнес-омбудсман девонининг ваколатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ўқув-семинари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги билим ва кўникмаларини оширишга, шунингдек, давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА