Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар “туризм маҳалласи” мақоми учун курашмоқда
17:43 / 2019-08-23

Бугунги кунда ана шундай мақом учун курашаётган тадбиркорлар сони Тошкент вилоятида кўпчиликни ташкил этади.


Хабарингиз бор, энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомини берилиши ҳақида хабар берган эдик.

photo5400158576099568951.jpg

Бугунги кунда ана шундай мақом учун курашаётган тадбиркорлар сони Тошкент вилоятида кўпчиликни ташкил этади. Шу боис ҳудудда жойлаштириш воситалари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Айни вақтда Олмалиқ шаҳар Металлург кўчасида замонавий андозалар асосида қад ростлаган 87 ўринли “Hilol” ҳамда Бирдамлик кўчасида барча қулайликларга эга 23 ўринли “Bek” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилгани ҳам бунинг исботидир.

photo5402144633401748313.jpg

Замонавий лойиҳа асосида қурилган ушбу жойлаштириш воситаларида 2-3 кишилик ва оилавий яшашга мўлжалланган хоналар, бепул нонушта ва WI-FI мавжуд.

Мазкур меҳмонхоналарни очилишида Олмалиқ шаҳар ҳокими У. Раҳимов иштирок этди.