Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар референдумда фаол иштирок этади
18:30 / 2023-04-05

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси ҳамда жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум тарғиботига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Андижон тумани Куйганёр шаҳарчасидаги "RAVON TARAQQIYOT ORZUSI" масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди.  

“Конституция - ўзимизники” шиори остидаги тарғибот тадбирида айни кунда минг нафарга яқин киши меҳнат қилаётган корхона ишчи-ходимлари, тумандаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда мамлакатимиз янгиланаётган конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг жамият равнақи, фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш борасидаги ўрни, роли ва аҳамияти, шунингдек, жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми  хусусида сўз юритилди.  

[gallery-11291]

Тадбирда янгиланаётган конституциямизда қатор йўналишларда, хусусан, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган модда ва нормалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.  

- Янгиланаётган Конституциямизнинг 67-моддасида “Давлат  қулай  инвестициявий  ва  ишбилармонлик  муҳитини таъминлайди” деган жумла баён этилган, - дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жасурбек Қўчқоров. – Шунингдек, “Тадбиркорлар  қонунчиликка  мувофиқ  ҳар  қандай  фаолиятни амалга  оширишга  ва  ўз  фаолияти  йўналишларини  мустақил  равишда танлашга ҳақли” дея белгилаб қўйилди. Умуман, ушбу ҳужжатда тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган қатор нормалар борки, бу шубҳасиз, юртимиздаги ҳар бир тадбиркорни руҳлантиради.  

Тадбирда сўз олган "RAVON TARAQQIYOT ORZUSI" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳабибулло Қипчоқов ва бошқа тадбиркорлар 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдумида барча тадбиркорларни фаол қатнашишга, янгиланаётган конституциямизни маъқуллаб овоз беришга чақирди.  

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.  

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА