Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
11:17 / 2024-02-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов маҳаллий тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар вакиллари билан учрашди.  

Наманган шаҳридаги Маърифат масканида бўлиб ўтган тадбирни вилоят раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини  тинглашдан бошлади.  

Тадбиркорларнинг электр таъминоти, табиий газ, ер-жой, кадастр, ижарага бино олиш, банк кредити ва бошқа масалалар ечими бўйича билдирган мурожаатлари бирма-бир шу жойнинг ўзида,  мутасаддиларга топшириқ бериш асносида ҳал этилди.      

– Тадбиркорлик ҳар томонлама қўллаб-қувватланади,  - деди вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов. – Жорий йилда, янги лойиҳалар, айниқса,  ёшлар ташаббуслари эътибор марказимизда бўлади.

[gallery-16013]

Учрашувда шунингдек, тадбиркорларнинг янги лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА