English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар мурожаатлари доимий эътиборда
10:33 / 2021-01-02

Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳудудларда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоли масалаларни ҳал этишда тизимли иш олиб бориляпти.

Ўтган йилнинг ўн бир ойи давомида Навоий вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 3032 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 775 таси вилоят ишчи гуруҳи сайёр қабулларида, 1840 таси вилоят, туман ва шаҳарлар қабулхоналари орқали, 302 таси call-center орқали, 115 та мурожаат эса тадбиркорларнинг шахсий кибанети орқали қабул қилинган. Шунингдек, қабулхона томонидан 205 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди. Унда 836 та турли масалаларда мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 672 таси ижобий қаноатлантирилган, 120 та масала бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 9 таси асосли тарзда рад этилди.

Жумладан, қабулхона томонидан Зарафшон шаҳрининг Саноат ҳудудида фаолият юритиб келаётган 86 нафар тадбиркор фойдасига Навоий вилоят Адлия бошқармаси томонидан Зарафшон шаҳар Маъмурий судига Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 майдаги Қ-350-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси киритилишига эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларига асосан, тадбиркорлик фаолиятига хотин-қизларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида, Зарафшон шаҳрида фаолият юритувчи “Қизилқум Омад Савдо” МЧЖ га 196 миллион сўм миқдорида имтиниданёзли кредит маблағлари ажратилишига эришилди. Натижада, мазкур корхона томонидан 12 та янги иш ўрни яратилиб, бугунги кунда фаолиятини олиб бормоқда.

- "Нигина - Файз" оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасини ичимлик суви билан таъминлаб беришни сўраб Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилган эдим,  – дейди навбаҳорлик тадбиркор Бахрулло Очилов. –Қабулхона томонидан мурожаатим тегилши масъулларга йўналтирилиб, муаммом икки-кун ичида ижобий қаноатлантирилди.

Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил этилганида асосан кредит, тадбиркорлик фаолияти учун ер-жой ажратиш, бўш турган бино ва иншоотларни ажратиш, рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш, мансабдор шахсларнинг ҳаракати ва ҳаракатсизлиги, шунингдек, солиқ, прокуратура, суд божхона масаласида эканлиги аён бўлади.

– Сайёр қабулларнинг 8 таси вилоятнинг олис чўл ҳудудлари – Томди, Учқудуқ туманлаори ва Зарафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилди, – дейди қабулхона мудири Дилшод Шакаров. – Мазкур сайёр қабулда кўтарилган барча масалалар назоратга олиниб ўз муддатида ижобий қаноатлантирилди. Келиб тушаётган мурожаатларнинг барчасини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиб, ҳар бир мурожаат business.gov.uz порталиги киритилади ва тегишли ташкилотларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилмоқда. ҳамда бажарилиши тўлиқ назорат қилинмоқда. 2020 йил 1 декабригача 103 та мурожаат бўйича тегишли масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, масалалар жойида бориб ўрганилган ҳолда ижобий ҳал этилган.

Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ижро таҳлили муҳокама этиб борилиши ҳамда вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича хато ва камчикликларга йўл қўйган корхона ва ташкилотларга тақдимномалар киритиб бориш каби чоралар кўрилди. Жумладан, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишда белгиларган муддатларга риоя этмаслик ёки юзаки кўриб чиққанлик ҳолатлари юзасидан ҳокимликлар ва ваколатли органларга 32 маротаба огоҳнома, тақдимномалар киритилган бўлиб, 29 та интизомий жазо чоралари кўрилган. Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 1 та, банк муассасалари раҳбар ва ҳодимларига 20 та, бошқа ташкилот ва корхона масъулларига нисбатан 8 та интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йил мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида вилоят, туман ва шаҳарлардаги қабулхона мудирлари, ҳокимлар, сектор раҳбарлари, банк муассасалари, тегишли ташкилотлар раҳбар ва масъулларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, тадбиркорлар мурожаатларининг таҳлиллари ҳисоботлари эшитилди.

Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун “Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг муҳим шарт ва шароитлари”, “Пандемиядан сўнг бизнесни тиклаш”, “Коронавирус пандемияси даврида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш масалалари”, “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг замонавий мехнанизмлари”, “Тадбиркорлик соҳасида маъмурий жавобгарлик масалалари” мавзуларида бир қатор вебинарлар ташкил этилди.

Қабулхона томонидан чет эл инвесторлари билан ҳам учрашувлар ташкил этилиб, турли битим ва шартномалар тузишга эришилмоқда.

– 2020 йил мобайнида Туркиянинг “ULTRA INC”, Хитойнинг “QINGDAO WEIER PLASTIС MACHINERY CO., LTD” компаниялари вакиллари билан B2B учрашуви ташкил этилди,  – дейди қабулхона бош мутахассиси Фарҳод Раҳмонов. – Тадбиркорлар ҳам иштирок этган учрашувларда шартнома ва келишувлар тузилишига эришилди. Шунингдек, вилоят Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда мармар ва гранит тошларга қайта ишлов бериш технологиялари ерказиб бериш билан шуғулланувчи “MKS Mermer Kesme ve Silme Mak. San. Tic. Ltd. Şti.” компанияси вакиллари билан учрашилиб, тадбиркорларга аниқ бизнес лойиҳалар таклиф қилинди.

Қабулхона ходимлари мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига ҳам бефарқ эмас. Жумладан, вилоят раҳбарлари ва ёшлар иштирокида сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга умумий тушунчалар, тадбиркорликни юритиш тартиби, мулкчилик шакллари, солиқ имтиёзлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилган ташкилот ва органлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, ёшларнинг Навоий шаҳридаги саноат корхоналарига саёҳатлари уюштирилди.

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА