Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Отабек Ҳасанов Бухоро вилоятида бўлди.
Таъкидлаш лозимки, мурожаатчиларнинг асосий муаммолари божхона омборида сақланаётган товарлар юзасидан тегишли сертификат олиш билан боғлиқдир. Хусусан, айни вақтда “AMERI MED DIAGNOSTICS”, “COOL-SHOP” ва “BUXORO SAVDOHOLOD” МЧЖ вакилларининг мурожаатларига ижобий ечим топиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Олот” чегара божхона постида ташкил этилган сайёр учрашувда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш баробарида, постда хизмат олиб бораётган ходимларга ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.

Эътиборлиси, ҳудудлардаги божхона омборларида товарларнинг сақланиш сабаблари, ушбу товарлар учун рухсатнома ва сертификат олинишида тадбиркорларга бевосита кўмак бериш масаласида аниқ топшириқлар берилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.