French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар мурожаати назоратда
07:24 / 2026-02-13

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси томонидан 2025 йил давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

– Ўтган йил мобайнида 617 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 527 таси кўриб чиқилган, шундан 230 таси бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шуъбаси бош инспектори Ерназар Досанов.

Доимий равишда “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 237 та мурожаатда 240 та масала келиб тушган бўлиб, шундан 224 таси кўриб чиқилди. Ушбу мурожаатларнинг 59 таси ҳал этилган бўлса, 165 тасига тушунтириш берилди.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи тадбиркор асоссиз солинган жаримадан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Аниқланишича, “Темирчи” масъулияти чекланган жамияти (номи ўзгартирилган)нинг транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятини текшириш натижаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 10 октябрдаги қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима солинган. Тадбиркорга жарима солиш тўғрисида қарорнинг қонунийлиги ўрганилганда “Лицензиялаш, рухсат этиш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга зид равишда солинганлиги аниқланди.

Яъни, жамиятнинг автотранспорт воситаларига лицензия варақаси мавжуд бўлса-да, автотранспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ўз йўналиш схемасини ўзгартирган ҳолда ҳаракатланган ҳолатини жамият лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, деб баҳолаб жарима қўлланилган.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида 10 та назорат органи томонидан 296 та ҳолатда текшириш ўтказиш ва ноқонуний текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Дарбент” масъулияти чекланган жамиятининг (номи ўзгартирилган) фаолиятида сайёр солиқ текшируви натижаси бўйича Тахиатош тумани солиқ инспекциясининг қарорига асосан 10,0 миллион сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.

Ушбу жаримадан норози бўлиб ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес омбудсманга мурожаат қилган. Ўрганишда, тадбиркор фаолиятида ўтказилган текширишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги аниқланиб, мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди. Шу билан бирга, маъмурий судга киритилган аризасига асосан Тахиатош туман солиқ инспекциясининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Таъкидлаш лозимки, Бизнес омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар юзасидан доимий равишда мониторинг ўтказилиб, улар фаолиятига ноқонуний аралашувларга ўз вақтида тегишли чоралар кўриб келинмоқда. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.