Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муҳофазаси кафолатлари амалда таъминланмоқда
15:52 / 2022-11-16

Ўзбекистон мустақил давлат сифатида қарор топганидан бошлаб хусусий сектор ривожи, айнан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тараққий эттириш бўйича изчил ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Конституциянинг 53-моддасида Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши баён этилган.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимни ишларни амалга оширмоқда. Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда ҳам ушбу соҳага оид ҳужжатларни соддалаштириш зарурлигига эътибор қаратди.  

2023 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектининг устав фонди камайтирилганида кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш, электр энергияси ортиқча истеъмол қилинганида уни узиб қўйиш, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш каби мажбурий талаблар бекор қилиниши айтилди.  

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларига молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим қилиш, 9 хил статистика ҳисоботларини топшириш амалиёти ҳам бекор қилинади.  

Бундай имкониятлар ҳар бир тадбиркорни рағбатлантириб, янада фаол ишлашга ундайди.  

Тадбиркорларнинг тараққиётимизга қўшаётган ҳиссасини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) томонидан тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, “Tornado Unit” масъулияти чекланган жамияти масъуллари Тошкент шаҳри Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ушбу тадбиркорлик субъектида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасидан норози бўлиб Бизнес омбудсманга мурожаат қилди.  

Ўрганиш давомида мазкур инспекция масъул ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги қарори билан тасдиқланган «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида»ги низом ва Солиқ кодексининг 138-моддаси талаблари қўпол бузилишига йўл қўйилгани аниқланди.  

Тадбиркорлик субъектида ўтказилган текширув натижаларига кўра расмийлаштирилган далолатнома вакил девони ходимлари томонидан қўйилган қонуний талаблар асосида бекор қилинди. Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ходим Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилди.  

Шундай қонунбузилиш ҳолати “Lamken Servis” хусусий корхонасида ўтказилган камерал солиқ текширувида ҳам учради.  

Тадбиркор томонидан қўйилган масалани ўрганиш натижасига кўра камерал солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган талабнома бекор қилинди. Мазкур камерал солиқ текширувига масъул этиб белгиланган Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходими текширувларнинг белгиланган тартибини бузганлиги учун тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди.  

 

Баҳром Бобомуродов,  

Президент ҳузуридаги тадбиркорлик  

субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний   

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони  

етакчи инспектори  

ЎзА